Қирғизистон Президенти қозоқ оқинига от совға қилди

BISHKEK. Кazinform – Қозоқ оқини Биржан Қалдибаевга Садир Жапаров номидан совға топширилди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти маъмурияти матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Қирғизистоннинг Kabar агентлигига таяниб.

Фото: kabar.kg

Унга кўра, Қирғизистон Давлат раҳбари 13 август куни Иссиқкўлда Кўкбўри бўйича клублар ўртасидаги 1-жаҳон чемпионатининг очилишида бу ҳақда сўзлаган.

Яқинда Қирғизистон Президенти ишлар бошқарувчичи Қанибек Туманбаев совғани ўз эгасига топширди.