Қирғизистон Миллий банки номинал қиймати 5 минг сом бўлган янги банкнотани муомалага киритди

Фото: Фото: Кабар

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда 2024 йилнинг 10 майидан бошлаб миллий валютанинг 2023 йилги янги бешинчи сериядаги номинал қиймати 5 минг сом бўлган банкнот муомалага киритилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 2023 йил намунасидаги беш минг сомлик банкнотнинг олд томонида қирғизистонлик таниқли актёр ва рассом С. Чоқморовнинг портрети, орқа томонида эса “Ала-Тоо” кинотеатри биноси жойлашган. Банкнотнинг асосий ранги ва ўлчами ҳам ўзгаришсиз қолди. 5 000 сомлик банкнот қалбакилаштиришдан ишончли ҳимояни таъминловчи замонавий хавфсизлик элементларининг уч даражали мажмуасини ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Қирғизистонда Банк ходимлари куни нишонланади. Бугун мамлакат ўз миллий валютаси – суверен давлатнинг ажралмас рамзига айланган қирғиз сомини муомалага киритганига 31 йил тўлди.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова