Қирғизистон ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди
07:50, 05 Январь 2024
5 январь куни Алмати вақти билан соат 00:51 да зилзила содир бўлди, дея хабар беради Kazinform.
Бу ҳолат сейсмик станциялар тармоғи томонидан қайд этилган.
Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 404 километр жануби-ғарбда, Қирғизистон ҳудудида жойлашган.
Зилзиланинг энергия класси — 9,2 балл. МPV магнитудаси- 4,1. Чуқурлиги 10 километр.
“МSК-64 шкаласи бўйича Қозоғистон ҳудудида сезилмади”, - деб хабар беради сейсмик станциялар тармоғи.