Қирғизистон буғдой ва ун экспортини тақиқлаши мумкин

Фото: Фото: Kazinform

Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буғдой ва буғдой унини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлашни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мораторий мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида жорий этиляпти. Евроиттифоқ божхона ҳудудидан ташқарида қишлоқ хўжалиги товарларининг айрим турлари учун Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўрсатиладиган реэкспорт, транзит, шунингдек гуманитар ёрдам бундан мустасно.

Тақиқ олти ой муддатга жорий этилиши таклиф қилинмоқда.