Кино юлдузи Тимоти Шаламе қизил гиламга қирғизистонлик дизайнернинг костюмида чиқди

Фото: Фото: justjared.com

BISHKEK. Kazinform — Римда Давид ди Донателло Италия кино мукофотининг 70-маросимида машҳур Голливуд актёри Тимоти Шаламе қирғизистонлик дизайнер Денис Ли костюмида қизил гиламдан ўтди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Дизайнер ижтимоий тармоқларда Тимоти Шаламе учун тикилган қора бахмал костюмнинг эскизлари туширилган суратлар билан ўртоқлашди.

Фото: justjared.com
Фото: justjared.com

Қирғизистонда туғилган Денис Ли Лондондаги Central Saint Martins санъат мактабини тамомлаган ва у ерда Fashion Design Technology (эркаклар кийими) мутахассислиги бўйича таҳсил олган. 2003 йилда у Лондонда ўзининг Dennik Li брендини яратди, кейин Ригада Proud2B бренди пайдо бўлди.

Фото: justjared.com

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил февраль ойида Тимоти Шаламе “Номаълум” фильмидаги Боб Дилан роли учун “Энг яхши актёр” номинациясида Экран актёрлари гильдияси мукофотини қўлга киритган эди. У худди шу фильм учун “Энг яхши актёр” номинациясида Оскарга номзодлар қаторида эди.

Фото: justjared.com

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда янги "ҳамёнбоп тўй" тренди машҳур бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Гулмира Абдраҳманова