Килиан Мбаппе "Реал Мадрид"да қайси рақамда ўйнайди
15:40, 11 Июль 2024
ASTANА. Кazinform - Мадриднинг “Реал” жамоаси раҳбарияти бир қатор футболчиларнинг футболкаларидаги рақамлар ўзгарганини маълум қилди.
"Реал"нинг янги юлдуз футболчиси Килиан Мбаппе 9-рақамга эга бўлади.
Шунингдек, аввал 12-рақам билан ўйнаган Эдуард Камавинга эндиликда 6-рақамли футболкада.
Федерико Вальверде 8-рақамда, Аурельен Чуамени эса 14-рақамда.
Арда Гулер - 15, Хесус Вальехо 18-рақамга эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Килиан Мбаппе "Реал"га ўтгани ҳақида ёзган эдик.