Kids go free: 179 болага 9,9 миллион субсидия берилди
ASTANA. Kazinform - Жорий йил бошидан Kids go free дастури доирасида буён 179 нафар боланинг авиачипталарини субсидиялаш учун 9,9 миллион тенге ажратилди. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.
“2023 йил якунларига кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудида вояга етмаган йўловчиларни ҳаво орқали ташишда туристик маҳсулотга киритилган чипта нархини субсидиялаш бўйича 2 минг нафар бола учун 920 дан ортиқ ариза маъқулланди. Субсидия миқдори тахминан 89 миллион тенгени ташкил этди. Туроператорлар 460 миллион тенгега турларни амалга оширди. Оилавий саёҳатлар учун энг машҳур йўналишлар - Алакўл курорт вилояти, Алмати шаҳри ва Манғистау вилоятидир. Жорий йил бошидан буён 179 нафар болага 9,9 миллион тенге миқдорида субсидиялар тўланди”, - деди у вазирликдан агентликнинг расмий сўровига жавобан.
Муаллиф: Марлан Жиембай