«Банк тизимининг ахборот хавфсизлиги мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминловчи тизимли омил ҳисобланади. Кибертаҳдидларнинг кучайиши муносабати билан банк мижозлари, уларнинг ҳисобварақлари ҳолати ва турли молиявий операциялар ҳақидаги махфий маълумотларни ўз ичига олган тизимлар ҳимоясини кучайтириш зарурати ортиб бормоқда», — дейилади агентлик хабарида.
Мазкур қарор билан қабул қилинган ўзгартишлар иккинчи даражали банкларга уларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича мавжуд талабларни кучайтиради.