Руслан Жақсилиқовнинг сўзларига кўра, томонлар қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳарбий-сиёсий вазият ва унинг ривожланиш тенденциялари мониторинги натижалари бўйича мунтазам ахборот алмашишни давом эттиришга қарор қилди.
“Йиғилиш якунларига кўра, ўқув машғулотларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, жамоавий кучларни жиҳозлаш, Бирлашган штаб фаолияти, 2025 йилда биргаликдаги тайёргарлик тадбирлари ва уларни молиялаштиришга оид қатор ҳужжатлар имзоланди”, – дея хулоса қилди у.
Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг ноябрь ойида Астана шаҳрида бўлиб ўтади
У Коллектив хавфсизлик кенгаши сессияси арафасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, тадбир Қозоғистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига раислиги доирасида бўлиб ўтди.