Расмий ижтимоий тармоқда эълон қилинган маълумотларга кўра, КХШТ ҳарбий кучлари бир кунда 5 та ижтимоий объектни назоратга олган. Беларусь тинчликпарвар кучлари Жетиген ҳарбий аэродроми ва ўқ-дорилар арсеналида хавфсизликни таъминлайди.
КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари қўмондони генерал-полковник Андрей Сердюковнинг сўзларига кўра, КХШТ Коллектив тинчликпарвар қўмондонлиги Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тинчликпарвар кучлар томонидан қўриқланадиган объектларни Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш режасини ишлаб чиқмоқда.