Кейинги 5 йилда Марказий Осиёнинг ички савдо ҳажми 50 фоизга ошди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Кейинги 5 йилда Марказий Осиёнинг ички савдо ҳажми 50 фоизга ошди. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Қониспаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Марказий Осиёда товар айирбошлаш ҳажмининг ошганини ҳам олий даражадаги учрашувларнинг реал натижаси деб аташ мумкин. Масалан, 2018 йилдан бери Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ошди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор муҳим логистика лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ишбилармонлик алоқаларининг ўсиши иқтисодиётнинг кўплаб йўналишларида қўшма корхоналар сони ортиб бораётганидан далолатдир», - деди вазир ўринбосари «Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси» экспертлар йиғилишида.

Шунингдек, у бугунги вазиятда Марказий Осиё мамлакатларига ҳамжиҳатлик ҳаводек зарурлигини эслатди.

«Бугун биз кенг кўламли геосиёсий ва геоиқтисодий ўзгаришларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу ўзгаришлар ортида турли таҳдидлар билан бирга янги имкониятлар ҳам ётиши мумкин.

«Ҳозирда Марказий Осиё давлатлари ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама сиёсий мулоқот аллақачон йўлга қўйилган. Доимий юқори даражадаги алоқалар стратегик аҳамиятга эга масалаларни ҳал этиш имконини беради. Бунинг шарофати билан ўзаро муносабатларни юқори сифат даражасига кўтариш мумкин. Биз Астана ва Тошкентда, Ашхобод ва Чўлпон-Отада ўтказилган саммитлар натижаларини юқори баҳолаймиз. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сентябр ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган бешинчи маслаҳат учрашувидан умидимиз катта», - деди Ермухамбет Қониспаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай