Кейинги 10 йилда кимё саноатига 4,8 трлн тенге сармоя жалб этилади
ASTANA. Kazinform — 2035 йилгача мамлакат кимё саноатини ривожлантиришга 4,8 триллион тенге сармоя киритилади. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
“Мамлакатимизнинг бой хомашё салоҳияти кимё саноатида янги саноат тармоқларини яратиш имконини бермоқда. Бугунги кунда кимё тармоғида 49 лойиҳа амалга оширилмоқда”, – дейди Ерсайин Нағаспаев.
Вазир мисол тариқасида мамлакатимизда каустик сода ишлаб чиқариш яхши ривожланганини келтирди.
“Уларнинг асосий йўналиши нефть ва металлургия саноати учун зарур бўлган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган. Масалан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган каустик сода асосан ички бозорда қўлланилади. 2035 йилга қадар соҳага 4,8 триллион тенге миқдорида сармоя жалб этиш режалаштирилган”, — деди вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай