Кентауда уч эгизаклар дунёга келди

Фото: Фото: Кентау қаласының әкімдігі

TÜRKISTAN. Kazinform – Кентау шаҳри яқинидаги Хантағи қишлоғида яшовчи Бақитгул Саттархон уч эгизак – икки ўғил ва бир қизни дунёга келтирди. Болаларга Бағим, Ансар ва Аслан деб исм бердилар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, уч эгизаклар муддатидан олдин, ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасида туғилган. Туғилганда уларнинг вазни 1.480, 1.380, 1.280 грамм эди. 

Фото: Кентау қаласының әкімдігі

“Болалар шифокорлар назорати остида, бу тахминан икки ой давом этади. Ҳозирда она ва болаларнинг аҳволи барқарор. 28 ёшли Бақитгул Саттархоннинг айтишича, у биринчи фарзандини олти йил кутган. Энди уч эгизаклар дунёга келди! Бу Ермахановлар оиласи учун катта қувонч”, — дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида. 

Фото: Кентау қаласының әкімдігі

Ермахановлар оиласи хонадонига шаҳар ҳокими ўринбосари Ақнур Байболова ташриф буюриб, шаҳар ҳокимининг табрикларини етказди ва болажонларга совғалар тақдим қилди.