Кеча Қозоғистонда 791 кишида коронавирус аниқланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 791 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 123 888 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 311 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 111 483 нафарга етди.