Кеча Қозоғистонда 686 кишида коронавирус аниқланди
09:14, 16 Февраль 2021
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 686 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 203 259 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1289 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 186 494 нафарга етди.