«Мамлакатда коронавирусга чалинганлар жами сони 1 305 950 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг маълум бўлганлардан 2 нафари Нур-Султанда, 12 нафари Алматида ва 1 нафари Қарағанди вилоятида қайд этилди», — дейилади комиссия хабарида.
Агентлик, шунингдек, Қозоғистонда 11 киши коронавирус инфекциясидан соғайиб чиққанини маълум қилди. Нур-Султанда – 7, Алматида – 3, Жамбил вилоятида – 1 киши даволаниб чиқди. Мамлакатда жами 1 292 152 киши COVID-19дан соғайган.