Қазгидромет мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилди

Фото:
ASTANА. Кazinform – «Қазгидромет» РДК мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Компания прогнозига кўра, 15 август куни Атирау вилоятининг ғарби ва шимолида момақалдироқ бўлиши мумкин. Жануб ва жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг аксарият ҳудудларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи вилоятнинг аксарият ҳудудларида 35-37 даража иссиқ бўлади. 15 август куни вилоятнинг аксарият ҳудудларида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Атирауда 15 август куни жанубдан ва жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи 35 даража иссиқ бўлади. 15 август куни фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб туради.

15 август куни кундузи Улитау вилояти шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимоли-ғарб ва ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоят шарқи, жануби ва марказида 15-20 м/с гача кучаяди.

Жезқазғанда 15 август куни шимоли-ғарб ва ғарбдан шамол эсади, кундузи 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

15 август куни Қарағанди вилоятининг шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиб, кундузи дўл ёғиши мумкин. Жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг шимоли ва шарқида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 15 август куни вилоят марказида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб туради.

15 август куни Қарағандида кундузи момақалдироқ бўлиши мумкин.

15 август куни кундузи Ақтўбе вилояти шимоли ва ғарбида момақалдироқ бўлиши мумкин. Жануби-ғарб ва ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг шимол, ғарб ва жанубида 15-20 м/с гача кучаяди. Кундузи 35-36 даража иссиқ. 15 август куни вилоятнинг аксарият ҳудудларида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Ақтўбеда 15 август куни кундузи 35 даража иссиқ бўлади. 15 август куни фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб туради.

15 август куни кундузи Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва марказида момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи вилоятнинг аксарият ҳудудларида 35-36 даража иссиқ бўлади. 15 август куни вилоятнинг аксарият ҳудудларида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради, ғарб, жануби-шарқ ва марказда кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

15 август куни Оралда кундузи момақалдироқ бўлади. 15 август куни юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.

15 августга ўтар кечаси Шарқий Қозоғистон вилоятининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузи вилоятнинг шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан эсади, кундузи вилоятнинг шимолий ва шарқида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

15—17-август кунлари Туркистон вилоятининг шимолида, тоғли ҳудудларда шимоли-шарқдан эсаётган шамол тезлиги 15—20 м/с гача етиши мумкин. Вилоятнинг шимол, ғарб, жануб ва чўл ҳудудларида ёнғин хавфи ўта кучли.

Туркистонда 15—17-август кунлари фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

15 август куни Ақмола вилоятининг шимоли, ғарби ва жанубида момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимолида туман тушади. Шамол шимоли-ғарбдан, ғарбдан эсади, кундузи момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/с га етади. 15 август куни вилоят ғарбида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.

15 августга ўтар кечаси Жетису вилоятининг шимоли-шарқидаги тоғли ҳудудларда момақалдироқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан эсади, Олакўл кўллари ҳудудида 15-20 м/с, баъзан 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. 15 август куни вилоят ғарбида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

15 август куни кундузи Абай вилояти шимоли ва марказида момақалдироқ бўлиши мумкин. Жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоят ғарби ва жанубида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

15 август куни Мангистау вилоятида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб туради.

Ақтауда кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва жанубида момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб вилоят жанубида туман тушади. Шимолдан ва шимоли-шарқдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/с га етади. 15 август куни ҳудуднинг шимоли ва шарқида ёнғин хавфи юқори бўлади.

15 август куни Петропавлда юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.

15 августга ўтар кечаси Павлодар вилояти шимоли ва шарқида туман тушади.

15 август куни кундузи Қостанай вилоятининг шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимоли-ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоят шарқи ва жанубида 15-20 м/с тезликда эсади. 15 август куни вилоят жанубида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.