Қазгидромет: 6 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: Фото: freepik

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” 6 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қозоғистон Республикаси ҳудудининг кўп қисмига шимолий-ғарбий антициклон тизмаси таъсир кўрсатади ва ёмғирсиз об-ҳаво сақланади. Фақат республика шимолида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан ёмғир ва қор ёғади. Ғарбда ёмғир ёғади.

Мамлакатнинг ғарбида ва жанубида кучли шамол эсади, шимолда ва жанубда туман тушади. Жануби вилоятларида ҳам чанг бўронлари кузатилади.

Жамбил вилоятининг ғарбида, шимолида, жанубида, тоғли ҳудудларида, Алмати вилоятининг жанубида, шимолида, Жетису вилоятининг марказида 1-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.