Қазгидромет: 13 октябрда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК 13 октябрда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Синоптикларнинг прогнозларига кўра, атмосфера фронтал ҳудудлари туфайли мамлакат бўйлаб беқарор об-ҳаво шароити сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда ёмғир, қор ёғади. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсади. Мамлакатнинг ғарбида, марказида, шарқида ва жануби-шарқида туман тушади. Шарқий, шимоли-шарқий ва марказий ҳудудларда эса совуқ бўлади.
Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида 1°С даража совуқ бўлади.
Пойтахтда ҳаво ҳарорати кундузи +3+5°С даража илиқ бўлади. Шамол эса 9-14 м/с тезликда эсади.
Алматида ҳаво ҳарорати кундузи +20+22°С даража илиқ бўлса, Чимкент ва Қизилўрдада +21+23°С даража илиқ бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/с гача кучаяди.
Павлодарда -2 даража совуқ, Қостанайда +5+7°C илиқ бўлади.