Қазгидромет: 13 декабр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
07:11, 13 Декабрь 2022
ASTANA. Kazinform – 13 декабр куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудига антициклон таъсир қилади, ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.
Фақатгина республиканинг шимолида ва шарқида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан қор ёғади ва муз қотиши кузатилади. Мамлакатнинг ғарбида, шимолида, шарқида, жанубида ва жануби-шарқида кучли шамол эсади, жанубида ва жануби-шарқида туман тушади.