Катонқарағайда қор ёғди

Фото: Фото: Тимур Смағұлов

Шарқий Қозоғистон вилоятининг Катонқарағай туманида қор ёғди.

Кеча “Қазгидромед”нинг Шарқий Қозоғистон бўлими минтақада ёмғир ва қор ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Дарҳақиқат, бугун Катонқарағай туманида кучли қор ёғди.

Фото: Тимур Смағұлов

Шарқий Қозоғистон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, туманга кетаётган ҳайдовчилар ўта эҳтиёткор бўлишлари керак.

Фото: Тимур Смағұлов

“Об-ҳавонинг тез ёмонлашиши ва кучли қор ёғиши муносабати билан йўлда ўта эҳтиёткор бўлиш керак. Хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ва тезликни оширмаш керак. Иложи бўлса, об-ҳаво барқарорлашгунча узоқ сафарларни кечиктириб турган маъқул””, — дея огоҳлантирди полиция.

Фото: Тимур Смағұлов
Фото: Тимур Смағұлов