Каспий денгизида зилзила юз берди
16:09, 29 Декабрь 2023
28 декабрь куни Каспий денгизида, Нардарон станциясидан 20 километр шарқда зилзила қайд этилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги АЗЕРТАДЖга таяниб.
Озарбайжон Миллий фанлар академияси ҳузуридаги Республика Сейсмология хизмати маркази хабар беришича, маҳаллий вақт билан соат 19:28 да қайд этилган зилзила магнитудаси 3,1 баллни ташкил этган.
Зилзила манбаи 16 километр чуқурликда жойлашган.