Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинни табриклади
14:08, 18 Март 2024
Давлат раҳбари Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақордага таяниб.
Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинни Россия Федерацияси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбари Россия раҳбарининг стратегик курси халқ томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.
Суҳбатдошлар стратегик шериклик руҳида изчил ривожланиб бораётган икки томонлама ҳамкорликнинг боришини муҳокама қилдилар. Давлат раҳбарлари яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.