Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга 2005 йил 18 январда Москвада имзоланган Қозоғистон-Россия Давлат чегараси тўғрисидаги шартноманинг 20 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси йўллади.
“Халқаро ҳуқуқнинг умумбашарий меъёрлари асосида йўлга қўйилган мазкур тарихий ҳужжат дунёдаги энг узун қуруқлик чегарасини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштиришга мустаҳкам пойдевор қўйди ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги бузилмас дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларининг рамзи бўлди”, — дейилади телеграммада.
Давлат раҳбари икки қўшни давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик келгусида ҳам изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.