Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия Президентига табрик телеграммаси йўллади
11:07, 20 Август 2024
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Тамаш Шуйок ва бутун венгрия халқини миллий байрам – Муқаддас Стефан куни билан табриклади.
Қозоғистон Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик даражасини юқори баҳолаб, стратегик шериклик бундан буён ҳам барча жабҳаларда тизимли ва самарали ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Тамаш Шуйокга барча хайрли ташаббусларида муваффақият, қардош венгер халқига эса фаровонлик тилади.