Қасим-Жомарт Тоқаев ва Жоржа Мелони музокара ўтказди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Италия Бош вазири Жоржа Мелони билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев:

– Ташрифингиз икки томонлама ҳамкорлигимиздаги муҳим воқеадир. Биз мулоқот, дўстлик ва ишончга асосланган муносабатларга катта аҳамият берамиз. Италия Қозоғистоннинг дунёдаги энг йирик учта савдо ҳамкори ва Европадаги энг йирик ҳамкоримиздан биридир. Бу бежиз эмас. Икки томонлама ҳамкорликни юқори даражада ушлаб туришимиз керак. Сизнинг ташрифингиз мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлаши шубҳасиз, – деди Қозоғистон Президенти.

Фото: Ақорда

Жоржа Мелони:

– Мени мамлакатингизга таклиф қилганингиз, меҳмондўстлигингиз ва Астана халқаро форумида нутқ сўзлаш имкониятини берганингиз учун яна бир бор ташаккур. Мазкур форум мулоқот учун энг муҳим майдонлардан бирига айланиб бормоқда. Биз Қозоғистонни Италиянинг стратегик ҳамкори, Марказий Осиё минтақасини эса тўққизта йўналишнинг стратегик жиҳатдан муҳим туташган жойи деб биламиз. Бизга диалог керак. Сиз буни жуда яхши тушунасиз. Қозоғистон Италиянинг кўплаб соҳаларда муҳим ҳамкоридир. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда. Бироқ, кеча айтганимдек, энергетикадан тортиб маданиятгача, университетлар ўртасида тажриба алмашишдан тортиб, халқларни бир-бирига яқинлаштиришгача бўлган соҳаларда бундан ҳам юқори натижаларга эришиш имконияти бор, — деди Италия Бош вазири.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Жоржа Мелонини Ақордада кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.