Қасим-Жомарт Тоқаев ва То Лам “Этноаул” кўргазмасига ташриф буюришди
ASTANA. Kazinform – Астанага давлат ташрифи билан келган Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби То Лам қозоқ халқининг маданий меросини намойиш этувчи “Этноаул” кўргазмасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.
Фото: Ақорда
Ҳурматли меҳмонлар қозоқ халқининг кийим-кечаклари, ҳунармандчилиги, урф-одатлари ва анъаналари, чолғу асбоблари, рассомлик санъати, халқ ўйинлари каби тарихни намойиш этувчи бир қанча мавзули кўргазмаларни томоша қилди.
Экспозициянинг ҳар бир қисми дала цивилизациясининг ўзига хос хусусиятларини очиб беради.
Фото: АқордаФото: Ақорда
Вьетнам Коммунистик Партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби То Лам “Этноаул”да қозоқ халқининг “тусау кесер” расмида иштирок этди.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы