Суҳбат чоғида давлатлар раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар. Президентлар икки давлат ҳукуматлари раҳбарияти даражасидаги музокаралар жараёнини фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-транзит, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилди. Минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.