Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров икки мамлакат санъат усталарининг гала-концертини томоша қилди
ASTANA. Kazinform – Тинчлик ва келишув саройида ўтказилган тадбирда Қозоғистон ва Қирғизистоннинг таниқли маданият арбоблари чиқиш қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Ақорда
ундан ташқари, концертда “Астана Опера” давлат опера ва балет театри санъаткорлари, “Гулдер”, “Астана сази” каби ижодий гуруҳлар, “Аркасири” (Қирғизистон) ансамбллари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Фото: Ақорда
Дастур доирасида “Манас” достонидан парча ўқилиб, иккала халқга мансуб қўшиқ ва куйлар янгради. Шунингдек, бир нечта хореографик композициялар намойиш этилди.
Фото: Ақорда
Бундан ташқари, Қирғизистон расмий делегацияси аъзолари, зиёлилар вакиллари ҳам концерт дастурини томоша қилишди.
Фото: Ақорда
Аввал хабар берганимиздек, бугун Давлат раҳбари Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни Астана аэропортида кутиб олди.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы