Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнамдаги Миллий қаҳрамонлар ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
10:07, 21 Август 2023
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Вьетнамга расмий ташрифи Ба Динь майдонидаги Халқ Қаҳрамонлари ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш билан бошланди, деб хабар беради Кazinform.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти якшанба куни расмий ташриф билан Вьетнам Социалистик Республикасига борди.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва ишбилармон доиралар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.