ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбарлари бир-бирларини бутун мусулмон жамоатчилиги учун муқаддас Рамазон ҳайити билан табриклаб, Қозоғистон ва Тожикистон халқига эзгу тилаклар билдиришди.
Тожикистон Президенти мамлакатнинг қатор ҳудудларида содир бўлган сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш қўллаб-қувватлашини билдириб, зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.
Ўз навбатида, Давлат раҳбари Тожикистон Президентига ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, ҳозирда сув тошқинларига қарши кураш тўлиқ назоратга олингани, Ҳукумат табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўраётганини таъкидлади.
Томонлар Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Икки давлат ҳукуматларига сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларни сифатли амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Давлат раҳбарлари кун тартибидаги долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар, бўлажак учрашувлар жадвалини кўриб чиқдилар.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.