Қасим-Жомарт Тоқаев Того Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Қасим-Жомарт Тоқаев Того Республикаси Президенти Фор Гнассингбе билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform.
“Давлат раҳбари Африкадаги сиёсий ва иқтисодий модернизация жараёнини алоҳида қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлаб, Қозоғистон ушбу қитъа давлатлари билан алоқаларни кенгайтириш ниятида эканини айтди.
Келаси йили Қозоғистон ва Того ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 10 йил тўлади. Шу муносабат билан давлат раҳбарлари икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга интилишларини тасдиқладилар”, - деб ёзади Ақорда расмий сайти.
Суҳбат чоғида президентлар савдо, сармоя, транспорт, логистика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.