Давлат раҳбарига SINOPEC компаниясининг мамлакатдаги фаолияти якунлари ва келгуси даврга мўлжалланган режа ҳақида маълумот берилди.
Суҳбат чоғида геология-қидирув ва нефть ва газ-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.
Президент мамлакат компанияларининг SINOPEC корпорацияси билан ўзаро ҳамкорлиги Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев энергетика ва кимё соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида сувни тежовчи технологияларни жорий этиш муҳимлигига эътибор қаратди.