Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида маълум қилди.
«Эртага Президент XXIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.
5 феврал куни Қасим-Жомарт Тоқаев ва Си Цзинпин музокара ўтказади. Музокаралар чоғида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади», - дейилади хабарда.