«Шайх ҳазратлари! Сиз Қозоғистон-Қатар муносабатларининг барқарор ривожланишига беқиёс ҳисса қўшдингиз. Биз буни қадрлаймиз. Бу соҳадаги алоҳида тарихий ролингизни инобатга олиб, Сизни «Алтын қыран» ордени билан тақдирлашга қарор қилдим. Бу - Қозоғистон Республикасининг олий мукофотидир. Ушбу мукофот, шубҳасиз, икки томонлама муносабатлар йилномасига олтин ҳарфлар билан ёзилади. Мен дўстлигимизни мустаҳкамлаш, фаровонлигимизни ошириш учун бор кучимни ишга солишга тайёрман», - деди Давлат раҳбари қўшма баёнотида.
Муаллиф: Марлан Жиембай