Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путинга миннатдорчилик билдирди
ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев йўллаган мактубида Россияга давлат ташрифи якунлари бўйича Владимир Путинга миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
«Самимий қабул, ўзаро ишонч, тушуниш ва музокараларнинг очиқлиги ташрифнинг муваффақиятига ҳисса қўшди. Қозоғистон халқи буни катта мамнуният билан қабул қилди.
Қозоғистон ва Россия ўртасидаги давлатлараро муносабатларни ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтариш тўғрисидаги декларация алоҳида аҳамиятга эга.
Ушбу ҳужжат мамлакатларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлигини сезиларли даражада мустаҳкамлайди”, - деб ёзди Давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвага давлат ташрифи билан борган.
Ташриф давомида Қозоғистон ва Россия президентлари норасмий учрашув ўтказдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин ўртасидаги норасмий фикр алмашинуви кечки овқатда давом этди.
Президент «Номаълум аскар қабри»га гулчамбар қўйди ва Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси билан учрашди.