Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Вьетнамга борди

Фото: Фото: t.me/aqorda_resmi
VIETNAM. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Вьетнам Социалистик Республикасига борди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарини Ханой шаҳридаги «Ной-Бай» аэропортида Вьетнам Президенти девони раҳбари Ле Кхань Хай ва бошқа юқори мартабали шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида Вьетнам ишбилармон доиралари вакиллари билан олий даражадаги музокаралар ва қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.