Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Қирғизистонга боради

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қирғизистон Президенти Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва Қозоғистон халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Қозоғистон-Қирғизистон стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қозоғистон Президентининг Қирғизистонга режалаштирилган расмий ташрифига алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар бўлажак олий даражадаги музокаралар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашига ишонч билдирдилар.