«Яқинда бўлиб ўтган Президент сайлови - халқнинг катта ишончи ва қўллаб-қувватловидир. Фуқароларимиз ҳақиқий ижобий ўзгаришлар бугун ва ҳозир бўлишига умид қилмоқда. Бу умид ва ишончни оқлаш - олдимизда турган энг муҳим ва шарафли бурчдир. Шу боис сайловолди дастурини амалга ошириш юзасидан махсус режа қабул қилинди. Барча тадбирлар ўз вақтида бажарилиши керак. Ҳар бир вазир ва ҳокимнинг иши статистика ва ҳисоб-китоблар билан эмас, ҳақиқий натижалар билан ўлчанади»
, - деди ҚР Президенти.