Таъкидлаб ўтамиз, бултур инаугурация маросимида Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент кадрлар резерви ташкил этилишини маълум қилганди. Август ойи охирларида Қ.Тоқаев Фармонига биноан ҚР Президенти қошидаги Ёш кадрлар резерви бўйича миллий комиссия таъсис этилди. Сентябрь ойида Президент кадрлар резервига аризалар қабул қилиш бошланди.
Президент кадрлар резервига 300 нафар қозоғистонлик ёш мутаҳассислар конкурс асосида қабул қилинди. Уларнинг ўртача ёши – 31.
Лойиҳа ғолибларининг тўлиқ рўйхати билан Президент ёшлар кадр резерви расмий сайтида танишиш мумкин.
Муаллиф: Марлан Жиембай