Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжонга расмий ташриф билан келди
12:21, 24 Август 2022
BAKU. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжонга расмий ташриф билан келди, дея хабар беради Ақорда.
Боку аэропортида Қозоғистон Президентини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эюбов ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов кутиб олди.
Ташриф доирасида Қозоғистон ва Озарбайжон президентларининг кичик ва кенгайтирилган музокаралари режалаштирилган. Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг кўп қиррали масалаларини кўриб чиқадилар. Музокаралар натижасида бир қатор шартномалар имзоланади.