«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни «Nur Otan» партияси раиси этиб сайлашни таклиф қилди», — дейилади Президент матбуот хизматининг Twitter саҳифасида.
Партиянинг навбатдан ташқари XXI қурултойи қарори билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бир овоздан «Nur Otan» партияси раиси этиб сайланди.