«Коррупция мамлакатимиз тараққиётига тўсиқ бўлаётган омиллардан биридир. Унга қарши курашиш барчамиз учун умумий вазифадир. Бу йўналишда кейинги уч йилда ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Масалан, бундай жиноятлар учун судланганларни шартли равишда озод қилиш тақиқланди. Бундан буён улардан қайтарилган маблағ мактаб қурилишига йўналтирилади», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президент коррупцияга қарши курашни янада самаралироқ қилиш мақсадида давлат харидлари тизимига қатор ўзгартиришлар киритилганини таъкидлади.
«Шунингдек, ваколатли органлар раҳбарларининг масъулияти оширилди. Бир сўз билан айтганда, коррупцияга қарши кураш ҳеч қачон тўхтамайди, давом этади», - деди Давлат раҳбари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай