Қасим-Жомарт Тоқаев Лаос Президентини табриклади
17:20, 02 Декабрь 2024
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Лаос Президенти Тхонглун Сисулитга табрик йўллади, деб хабар беради Ақорда.
Давлат раҳбари Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглоун Сисулит ва унинг ватандошларини Мустақиллик куни билан табриклади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Лаос мамлакати давлат асосларини мустаҳкамлаш ва халқ фаровонлигини оширишда салмоқли ютуқларга эришганини таъкидлади.
Шунингдек, Қозоғистон Президенти биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама муносабатлар келгусида ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Чжан Сяони қабул қилди.