Бугун бутун мамлакат бўйлаб Давлат байроқлари туширилади, телевизион ва радиоканаллар кўнгилочар дастурларни намойиш қилмайди. Соат 12:00да бутун мамлакат бўйлаб бир дақиқа сукут сақланди.
13 июль кунги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 375 киши коронавирусдан вафот этган, бундан ташқари, бошқа касалликлар туфайли вафот этган яна 100дан ортиқ одамда ушбу инфекция ҳам бўлган.