Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амирининг Diwan Amiri саройига ташриф буюрди
15:21, 14 Февраль 2024
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қатар Амирининг Diwan Amiri саройига ташриф буюрди. Саройда Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Фахрий қоровул бошлиғи икки давлат раҳбарларига рапорт берди. Қозоғистон ва Қатар мадҳиялари ижро этилганидан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний расмий делегациялар аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.
Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари музокаралар залига киришди.