Қасим-Жомарт Тоқаев Италия Бош вазирига ҳамдардлик телеграммаси йўллади
21:39, 12 Июнь 2023
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Италиянинг атоқли давлат арбоби, собиқ бош вазир Сильвио Берлускони вафоти муносабати билан Джорджа Мелонига ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Давлат раҳбари ўз телеграммасида Сильвио Берлускони Қозоғистон ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга улкан ҳисса қўшганини таъкидлади.