Хабарда айтилишича, Бирлашган Араб Амирликлари «Илм-фан, технология ва инновациялар: янги марраларга йўл очиш» мавзусидаги виртуал саммитга раислик қилади.
Учрашувда илм-фан, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда ИҲТ дастурининг ушбу йўналишларда 2026 йилгача амалга оширилиши муҳокама қилинади.
Умуман олганда, ИҲТнинг Фан ва технологиялар бўйича саммити Қозоғистон ташаббуси билан ўтказилмоқда. Биринчи саммит 2017 йил сентябр ойида Астанада бўлиб ўтди.
Бугунги тадбир Нур-Султон вақти билан соат 15: 00да бошланиши режалаштирилган. Саммитнинг жонли транслятсиясини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин: