Қасим-Жомарт Тоқаев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг олий ордени билан тақдирланди
ASTANА. Кazinform — Иордания Подшоҳи Абдулла II Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг энг олий “Ан-Наҳда” орденини топширди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.
Подшоҳ Давлат раҳбарининг Иордания ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссасини қайд этди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Абдулла II ибн ал-Ҳусайнга ва дўст Иордания халқига Подшоҳликнинг олий давлат мукофоти билан тақдирлангани учун миннатдорчилик билдирди.
— Жаноби Олийлари, Сизни жуда кўзга кўринган давлат арбоби ва етакчи сифатида қадрлайман. Шу боис, ушбу мукофотни сизга самимий ҳурмат юзасидан қабул қиламан. Ушбу муҳим воқеани Қозоғистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик рамзи деб биламан. Ҳамкорлигимиз учун янги уфқни белгилаган бугунги музокаралар натижаларига катта аҳамият берамиз. Ушбу муҳим ташриф натижалари шерикликни янада мустаҳкамлашга янги суръат бағишлайди, деб ўйлайман. Мамлакатларимиз ўртасидаги конструктив мулоқот ва яқин муносабатлар келгусида ҳам кенгайиб боради. Бу янги йўналишларни қамраб олиб, нафақат икки томонлама шериклик ривожига, балки минтақавий ва глобал барқарорликка ҳам ҳисса қўшади, деб ўйлайман, – деди Давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Подшоҳ Абдулла II кичик таркибда музокара ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.