Қасим-Жомарт Тоқаев Индонезия Президентини Мустақиллик куни билан табриклади
11:28, 17 Август 2023
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Индонезия Мустақиллик куни муносабати билан табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Қасим-Жомарт Тоқаев Индонезия Президенти Жоко Видодо ва халқини ушбу мамлакатнинг миллий байрами – Мустақиллик куни билан табриклади.
Давлат раҳбари Қозоғистон Индонезия билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.